“КИМЁГАР” БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА ҚУВНОҚ–СТАРТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг  “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида корхона касаба уюшма қўмитаси ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Кенгаши томонидан қувноқ стартлар мусобақалари ўтказилди.

Корхонанинг “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир, 2021 йил “Ёшларни қўллаб–қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган “Uzkimyosanoat” АЖ тизимида 2021 йилги ёшлар дастурининг 5 банди, шунингдек, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2021 йил ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора–тадбирлар дастурининг 8–банди ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Қувноқ–стартларда болажонлар иштиёқ билан иштирок этдилар. Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган барча иштирокчилар “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан ўқув қуроллар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email