«Деҳқонобод калий заводи» AЖ мажлислар залида 30 июнь – Ёшлар куни муносбати билан бўлиб ўтди. Унда корхонада фаолият юритаётган ёш кадрлардан иборат 6 тa жамоа иштирок этди. Ўйин қизғин ва баҳс-мунозараларга бой ўтди.
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган ушбу интеллектуал ўйин ташкилотчилар томонидан тузилган саволлар асосида олиб борилди. Ўйиннинг биринчи босқичида 12 та саволдан энг кўп жавоб топган жамоа ғалабаси билан якунланди. Кейинги босқич эса ҳудди шу шарт асосида 2- ва 3- ўринлар учун олиб борилди.
Якуний натижаларга кўра 1-ўрин Маъмурий бошқарув аппарати ходимларидан иборат «Парвоз» жамоасига, 2-ўрин Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими ходимларининг «Tафаккур» жамоасига ва 3-ўрин эса Электроцех ходимларидан иборат «Ниҳол» жамоасига насиб этди.
Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди. Унга кўра биринчи ўринга 1 000 000 сўм, иккинчи ўринга 750 000 сўм ва учинчи ўринга эса 500 000 сўм тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: