Кўнгиллари шод бўлди

Бош саҳифа

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳар йили умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийлари холидан хабар олдилар.

Фарғона шаҳар “Гулзор” МФЙ га қарашли А.Навоий кўчаси 62-уйнинг 48-хонадонида яшовчи иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида мардановар хизмат қилган меҳнат фахрийси Сухов Иван Ильични хонадонига  ҳам ташриф буюрилиб уни байрам билан табрикладилар ва  байрам совғасини топширдилар. Сухов Иван Ильич  ўзининг хотиралари билан ўртоқлашиб бугунгидек тинч ва фаровон кунлар нақадар катта бахт эканлигини айтиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email