ОРОМГОҲЛАР ҚУЧОҚ ОЧДИ!

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоғида “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖга қарашли “Ёш кимёгар”, “Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон”, “Фарғонаазот” АЖга қарашли “Кимёгар”, “Андижон биокимё заводи” АЖга қарашли “Бўстон”  болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Ёз-2021” мавсумининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Жумладан, жорий йилнинг 5 июнь куни “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖга қарашли “Ёш кимёгар”, 7 июнь куни “Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон”, 8 июнь куни “Фарғонаазот” АЖга қарашли “Кимёгар”, 10 июнь куни “Андижон биокимё заводи” АЖга қарашли “Бўстон” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда қабул қилиб  олинди. Оромгоҳларда уюштирилган очилиш маросимлари эса болаларга катта қувонч улашди.

Очилиш тадбирида қатнашган ота оналар оромгоҳлар худудини кўздан кечириб яратилган шароитлардан  мамнун эканликларини билдиришди.

Айни дамда болаларнинг шўх-шодон кулгуси оромгоҳларни янада файзга тўлдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email