Кимё саноатининг ривожланиши юртимизда катта ислоҳотларга сабаб бўлмоқда. Албатта, кимё саноатини ривожланишида барча кимё соҳаси вакилларининг тинимсиз меҳнатлари ётибди. Кимё соҳасида фаолият юритиш хар бир инсондан ақл, зийраклик, эҳтиёткорлик ва ташаббускорликни талаб этади. Бу жиҳатларга эга бўлган хамкасбларимиз “Кимёгарлар куни”ни кенг нишонладилар.
Шу муносабат билан «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти ходимлари учун “Кимёгар” ёшлар маданият боғида байрам сайли ташкил этилди. Сайл корхона раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва касаба уюшмаси томонидан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Корхона ишчи-ходимлари ўз фарзандлари билан байрамга ташриф буюрдилар. Болалар ҳам эътибордан қолгани йўқ. Улар учун корхона ёшлар иттифоқи кенгаши ва касаба уюшмаси томонидан турли хил кўнгилочар ўйинлар ва мусобақалар ўтказилиб, совғалар улашилди. Маданият боғидаги аттракционлар болажонлар учун мутлақо бепул хизмат кўрсатди.
Байрамда Ўзбекистон Республикаси Давлат филармонияси Фарғона вилоят худудий бўлинмаси томонидан корхона ходимлари учун катта концерт дастури тақдим этилди. Концертда филармония хушовоз хонандалари Илхом Зиё, Соҳиба Солиевалар, Ўзбекистон халқ хонандаси Илхом Иброхимовлар ўзларининг ёқимли наволари билан кўнгилларни қувонтирдилар. Филармония раққосалари ва Матлюба Рустамова раҳбарлигидаги “Аср” тўгараги раққосалари ўзларининг гўзал рақслари билан саҳнада ўйнадилар. Концерт дастури Умиджон Азимов бошловчилигида бўлиб ўтди.
“Кимёгарлар куни” «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Меҳмонлар байрам дастурини ташкил этган корхона раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: