«BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI» MЧЖда «КИМЁГАРЛАР КУНИ»!

Бош саҳифа

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳар йили май ойининг сўнгги якшанбасида “Кимёгарлар куни” касб байрами нишонланиб келинади. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади.

2021 йил 28 май куни тармоқ тизимидаги «Birinchi Rezinotexnika zavodi» МЧЖ нинг дўстлик жамоаси ўзининг касб байрами – «Кимёгарлар куни»ни яхши кайфият билан нишонлади.

Анъанага кўра, касб байрамини нишонлаш доирасида «BRZ» МЧЖ ривожига муносиб ҳисса қўшган заводнинг энг яхши ҳодимлари меҳнат фаҳрийси, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Байрам доирасида ҳудудни ободонлаштириш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари ҳам тақдирландилар. «Кимёгарлар куни” учун деворий газета ижодий танлови якунлари сарҳисоб қилинди.

Тадбир байрамона концерт дастури билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email