КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ИККИНЧИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

2021 йил 23 апрель куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш видео-конференц алоқа шаклида ўтказилди. Йиғилиш кун тартибида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича 2021 йилнинг I чорагида олиб борилаётган ишлар, корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларининг 2020 йилда бажарилиши ва 2-ЖШ шакли бўйича ҳисобот якунлари, касаба уюшмаси бюджетининг 2020 йил якуни бўйича ижроси ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email