БАХТЛИ ВА СОҒЛОМ ОИЛА – ФАРОВОН ЖАМИЯТ АСОСИ.

Бош саҳифа

«Ёшларни қўллаб–қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури ва корхона йўл ҳаритасининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш коммисиясининг йиллик иш режасига асосан, тармоқ тизимидаги “MАХАM-СIRCHIQ” АЖда  аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ишчи-ходимлар орасида тиббий  маданиятни  ошириш  мақсадида, “Бахтли ва соғлом оила – фаровон жамият асоси” мавзусида “DХN – StarField” МЧЖ саломатлик марказининг асосчиси Нодира  Раҳматова ва олий тоифали шифокор – Дилшод Шамсудинов билан “очиқ мулоқот” ташкил этилди.

Дилшод Шамсудинов ўз такдимотида соғлом овқатланиш маданиятини юксалтириш, аҳоли саломатлигини асрашнинг асосий қоидалари ва инсонда турли касаликларнинг келиб чиқиш омиллари хақида сўзлаб берди.

– Одатда кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш оқибатида юзага келади, – дейди олий  тоифали шифокор Дилшод Шамсудинов.

Шифокор тажрибасида учраган турли тоифадаги касалликлар ва бу касалликнинг келиб чикиш сабабларини ўз тақдимотида намойиш этди.

Ишчи ва ходимлар  ўзларига керакли  маълумотларни, яъни доимий тиббий кўрикдан вақтида ўтиш, тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш каби тиббий маслаҳатларга эга бўлишди.

«Саломатликнинг муҳим омилларидан бири – соғлом турмуш тарзига амал қилишдир», – деб таъкидлади Дилшод Шамсудинов Салиханович. Зеро, ҳар бир инсоннинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кечириши унинг соғлом турмуш тарзига нечоғли риоя қилишига боғлиқдир.

Олиб борилган маъруза корхона ишчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email