«ФАРГОНА КИМЁ ЗАВОДИ» МЧЖ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТУРИСТИК САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Бош саҳифа

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури ва Республика Кенгашининг 2021 йил 16 февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида” ги  2-7“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тармоқ тизимидаги «Фарғона кимё заводи» МЧЖнинг ишчи-ходимлари учун саёҳат ташкил этилди.

Саёхат давомида Қўқон шаҳрида жойлашган, XIX асрнинг муаззам ва муҳташам обидаларидан бўлмиш Худоёрхон ўрдасига, Учкўприк туманидаги “Mehrigiyo” ташкилотига, кулолчилик санъати билан яқиндан таништириш мақсадида Риштон туманидаги уста ҳунармандлари томонидан тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари музейига саёҳатлар  уюштирилиб, вилоятдаги зиёратгоҳлар ҳамда диққатга сазовор масканларга ташриф буюрилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email