“ДЕХҚОНОБОД КАЛИЙ ЗАВОДИ” АЖда 2020 ЙИЛДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИДАГИ ВАЗИФАЛАРНИНГ 99 ФОИЗИ БАЖАРИЛГАН

Бош саҳифа

Бугун “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг  навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда  2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиш натижаси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

 

Ҳозирги кунда корхонада 2007 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда. Ходимларнинг 248 нафарини аёллар, 498 нафарини эса ёшлар ташкил қилади. Ходимларнинг 647 нафари олий маълумотга эга.

Бажарилган ишлар натижасига кўра, 2020 йилда жамоа шартномасидаги вазифаларнинг 99 фоизи тўлиқ амалга оширилганлиги маълум бўлди ва касаба уюшмаси томонидан жамият ходимларини ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам махсус текширувчи комиссия томонидан қониқарли, дея баҳоланди.

Конференция якунида 2021-2023 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш лойиҳаси муҳокамага қўйилди ва маъқуллари тасдиқланди. Янги таклифлар икки иш куни давомида қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

 

Print Friendly, PDF & Email