Ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш асосий масала

Бош саҳифа

      Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналар бошланғич касаба уюшмалари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда ижтимоий ривожланиш, ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, бандликни таъминлаш, соғломлаштириш каби масалаларга оид Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунларига, ҳукумат қарорларига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномаси макети ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда жамоа келишувлари ва жамоа шартномалар тузилиб, шу асосларга кўра мақсадли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, тармоқ тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти мисолида айтадиган бўлсак, биргина 2020 йилнинг шу вақтига қадар жамоа шартномаси асосида қуйидаги ишлар амалга оширилган.

     Касаба уюшма қўмитасига келиб тушган мурожаатларга кўра моддий ёрдамлар мунтазам равишда кўрсатилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида аъзолик бадалидан ҳамда хўжалик органи маблағи ҳисобидан (ИХФ):

Яқин қариндошлари вафот этганлиги учун: 136 нафар – 105500,0 минг сўм;

Соғлигини тиклаш учун: 244 нафар – 164162,0 минг сўм;

Тишларни протезлаш ва даволаш учун: 119 нафар – 55318,0 минг сўм;

Ишламайдиган пенсионерлар учун: 13 нафар – 6850,0 минг сўм;

Биринчи бор турмуш қўраётган 35 нафар ёшлар учун моддий кўмак: 35000,0 минг сўм.

            Ишчи – ходимларнинг саломатлигини тиклаш учун келган мурожаатларга кўра 54 нафар ишчи-ходимлар учун жами 65 117,8 минг сўмлик санаторийларга йўлланмалар ажратилган. Шулардан:

      Касаба уюшма аъзолиги бадалидан: 13 нафар ишчи-ходимлар учун  29990,8 минг сўм маблағ ажратилди.

     Ижтимоий суғурта маблағларидан: 23 нафар ишчи-ходимларга 39994,0 минг сўм, шундан 2 нафар ишчи-ходимга 3926,0 минг сўмлик бепул йўлланмалар берилган.

          Хўжалик органи ҳисобидан (ИХФ 0,5%) 18 нафар ишчи-ходимларга 23090,0 минг сўм маблағ ажратилди, шундан 3920,0 минг сўмлик 3 та йўлланма бепул берилди.

     Қолаверса касаба уюшма қўмитаси томонидан 151 нафар якка ёлғиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерлар (корхона собиқ ишчилари)га ҳамда 10 нафар иккинчи жаҳон уриши иштирокчилари ҳамда Чернобил АЭСида содир бўлган аварияни бартараф этишга сафарбар этилган­ларга озиқ-овқат жамланмаси олиб берилди. Ушбу мақсад йўлида касаба уюшмаси ҳисобидан 38 млн. 700 минг сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари ишчи-хо­димларга байрамларда пул мукофотларини ажратишга корхона раҳбарияти томони­дан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина жорий йилда 8-март “Халқаро хотин-қизлар” кунида аёл­ларга 300 минг сўмдан, Кимё­гарлар куни байрамида 500 минг сўмдан, “Наврўз” умумхалқ байрами­да 1 миллион сўмдан, “Рамазон Ҳайити” байрамида 500 минг сўм, “Қурбон ҳайити” байрамида эса 679 330 сўмдан миқдоридаги маблағлар ажратиб берилган.

    Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикасига Коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ижросини таъминлаш доирасида “Фарғонаазот” АЖ томонидан қатъий тартибдаги ишлар амалга оширилган ва ҳозирда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб борилмоқда.

   COVID-19 вирусига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратиш ва ишчи-ходимларнинг соғлиғини асраш, юқумли касалликлар кўпайиши ҳамда эпидимиологик ҳолатнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳамда ижроси юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.

    Барча ўтиш жойларида ишчи ва ходимларни ишга келиши ва кетиши пайтида дезинфекция қилинмоқда.

   Корхона ишчи-ходимларига беғараз равишда ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалари  тарқатилган ва доимий равишда тарқатилмоқда.

    Ишчи ва ходимларнинг ошхоналарда тўпланишининг олдини олиш мақсадида тушлик вақти соат 1000 дан 1300 гача узайтирилган.

       Ошхоналарда овқатланиш столларининг максимал даражада оралиқ масофасини 2 метрдан ошириб ўрнатилган ва столллар усти махсус тўсиқлар билан жиҳозланган.

       Ишчи-ходимларни ишга олиб келувчи ва уйига  элтувчи ва бошқа иш билан боғлиқ равишда  ишчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча автотранспорт воситалари ва корхона ҳудудидаги ошхоналар, маиший бинолар ичи, даволаш ва биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш  масканлари, цех ва бўлимлар, темир йўл вагонлари ва корхона ҳудуди  механик ва электр юритмали пуркагичлар ва махсус техника воситаси  ёрдамида доимий равишда 0,5 фоизли гипохлорид эритмаси билан дезинфекция қилинмоқда.

       Ишчи-ходимлар ўз иш жойида санитария қоидаларига риоя этилиши ва ҳимоя воситалари(ниқоб) га эга бўлиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.

     Барча ўтиш жойларида тана ҳароратини ўлчовчи тепловизерлар ўрнатилган, белгиланган меъёрдан юқори бўлган ишчи ва ходимлар учун  махсус изолятор хоналари ташкиллаштирилган.

    Иш жойларини, ишчилар ва автомобиллар ўтиш жойларини, овқатланиш ошхоналари ва тиббиёт муассасаларини дезинфекция қилиш учун керак бўлган анжом ва ҳимоя воситаларидан  керакли миқдорда механик қўл билан бошқариладиган ва электр қурилмали махсус эритма сепиш воситаси сотиб олинди ва ишга қўйилди.

       Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам барча цех ва бўлинмалар гигиена хоналари ҳамда қўл ювиш жойлари каби жойларга суюқ совун ҳамда антибактериал нам салфеткалар сотиб олиб берилди. Ушбу мақсадда касаба уюшма қўмитаси хисобидан 15 млн. 960 минг сўм маблағ сарфланган. Қолаверса жорий йилнинг 20 апрель куни Президентимиз томонидан, халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган. Ушбу ҳаракат юзасидан корхона томонидан қуйидагиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаридан (679 330 сўм) ҳар бирига моддий кўмак сифатида берилди:

– 36 нафар якка ёлғиз фарзанд тарбиялаётган аёлларга;

– 27 нафар кўп болали (4 ва ундан ортиқ фарзанди бор), ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга;

– 5 нафар ногирон касаначи аёлларга;

-30 нафар корхонада жароҳат олиб ногиронликка чиққан ва ногирон ишчи-ходимларга;

 – 46 нафар байналминалчи жангчиларга.

     Бир сўз билан айтганда ишчи-ходимларнинг ҳар бир мурожаатлари касаба уюшмалари эътиборида бўлиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш асосий масаладир.

           

Print Friendly, PDF & Email