Ишчи-ходимлар доимий эътиборда

Бош саҳифа

Бугунги карантин даврида Тармоқ тизимидаги корхоналар қаторида “Фарғона кимё заводи” МЧЖда ҳам санитария-эпидемиология талаблари асосида фаолият олиб борилмоқда. Жумладан, корхонада қўриқлаш хизмати назорати, ходимларни ҳар куни 2 маротаба — иш бошланишидан аввал ва иш тугагандан сўнг “фильтр”дан ўтказиш, тана ҳароратини ўлчаш ишлари ва корхона ҳудудида барча стандарт талабларига амал қилинган ҳолда шароит яратиш орқали иш ташкил этиб борилмоқда.

«Фарғона кимё заводи» МЧЖ да касаба уюшма қўмитаси томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан корхонада ишловчи кам таъминланган ходимларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни  моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари совға тариқасида тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email