“Кўнғирот сода заводи” АЖ касаба уюшмаси ёшлар билан ишлаш комиссияси томонидан корхона цехларида фаолият юритаяпган ёшлар ўртасида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Мусобақа 30 июнь куни Тармоқ тизимидаги Қўнғирот кимё саноат касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтди.
Мусобақада жами 7 та жамоа иштирк этиб, қизиқарли ва баҳсларга бой ўтган ўйин натижаларига кўра 1-ўринни АДКФ цехи ёшлари, 2-ўринни Қозонхона цехи ёшлари ва 3-ўринни Бошқарув бўлими (АДМ) ёшлари эгалладилар.
Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар корхона касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ботир Курбанбаев,
“Кўнғирот сода заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: