Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Тошкент кимё-технология институти Касаба уюшмаси ҳамкорлигида 2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномси ва Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти Аслиддин Жалолитдинович Хасанбаев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Нилуфар Алимжановна Музаппарова, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Шавкат Фозилхонович Таиров, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис Уралов Низом Набиевич, институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Тойир Турсунович Сафаров, институт касаба уюшмаси раиси, доцент Махпуза Хамидуллаевна Караходжаева ва институт профессор-ўқитувчи ва ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда институт касаба уюшмаси раиси М.Х.Караходжаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида таъкидланган вазифалар асосида таълим муассасси олдида турган вазифалар ҳақида маъруза қилди. Маърузада 2020 йилни мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”деб эълон қилинганлигини, бу йилда мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда, касб-ҳунар коллежлари ва техникумларда, олий таълим тизимида қандай вазифалар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида мисоллар келтирилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тарғиботига бағишланган масала бўйича Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Аслиддин Жалолитдинович Хасанбаев маъруза қилди.
У ўз маърузасида 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 2019 йил 30 ноябрда Сенат томонидан маъқулланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун эса 9 бўлим ва 56 моддадан иборат эканлигини, бу моддаларнинг барчасида фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш каби масалалар ёритилганлигини таъкидлади. Аввалги Қонунга нисбатан бу Қонун кенг қамровлилиги, ҳар бир йўналишни қамраб олганлиги билан алоҳида ажралиб туришини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.
Семинар савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: