«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонун тарғиботи тадбирларида касаба уюшма аъзолари фаол иштирок этмоқдалар

Бош саҳифа

Мамлакатимизда Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда касаба уюшмаларини ҳуқуқ ва ваколатларини бирлашиш имкониятларини кенгайтириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий институтлардан бири бўлган, меҳнат инспекцияларини қайта тиклаш, меҳнат соҳасида, итимоий шериклик, жамоатчилик назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний мустаҳкамлаш хамда амалдаги қонунда бор бўлган ховолаки ва деклоратив характердаги нормаларни бартараф этиш мақсадида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунини ҳаётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида,  тармоқ тизимидаги “Қўқонспирт” АЖ, “Фарғона кимё заводи” МЧЖ корхоналарида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун тарғиботига бағишланган семинарлар ўтказилди.

Янги Қонуннинг 19-моддаси 2-қисмида “Касаба уюшмалари бир ёки бир нечта ташкилот ходимларининг ташаббусига кўра ташкил этилади” деб белгилаб қўйилди.

Бу билан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-Конвенциясининг нормаси имплементация қилиниб, нафақат битта ташкилотда ишлаётганлар, балки бир неча ташкилотда ишлаётган ходимларга ҳам ўзаро бирлашиб касаба уюшмасини тузиш имкони берилди. Қонуннинг 5-моддасида касаба уюшмалари фаолиятининг  принциплари санаб ўтилиб, кейинги моддаларда ҳар бир принцип алоҳида-алоҳида ёритилди.

Қонуннинг 14-моддасида касаба уюшмаларининг мулк ҳуқуқи кафолатлари ёритилган бўлиб, унга биноан касаба уюшмаларининг мулки дахлсизлиги ва у қонун билан қўриқланиши, касаба уюшмаларининг мол-мулки, қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно этган ҳолда, национализация, реквизиция ва мусодара қилинмаслиги ўз аксини топган.

Қонунинг 6 бобида касаба уюшмалари,бирлашмалари ва бошлонғич касаба уюшмалари ташкилотларининг хуқуқларига алоғида урғи берилган. 27-моддага кўра касаба уюшмалари аҳоли бандлигини таъминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий, хуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни хал қилишда иштрок этиш, шунингдек касаба уюшмалари ва уларнинг бирлашмалари давлат бандлик дастурларини ишлаб чиқишда иштрок этиш, бандликни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш, ташкилотларининг фаолиятини яхшилаш чора-тадбирларини таклиф этиш хуқуқига эга.

Амалдаги Қонуннинг 22-моддасида Иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари баён этилган бўлиб, унга биноан иш берувчининг бундай мажбуриятлари жамоа шартномаларида, келишувларда назарда тутилган бўлсагина юзага келиши мумкин эди.

Энди эса иш берувчининг мажбуриятлари қонунан белгилаб қўйилди. Буни биз Қонуннинг 18-моддасида кўришимиз мумкин.

Яъни:

Иш берувчи:

касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя этиши, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши;

ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунига қадар касаба уюшмалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса уларнинг розилигини олиши;

касаба уюшмаларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиши ва уларга қабул қилинган қарорлар ҳақида ёзма шаклда, сабабларини кўрсатган ҳолда хабар қилиши;

касаба уюшмалари органлари вакилларини улар манфаатларини ифода этаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз киритиши;

касаба уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича зарур ахборотни бепул тақдим этиши;

касаба уюшмаларига ўз вазифаларини бажариши учун зарур шароитларни таъминлаши;

касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга касаба уюшмаларига оид мажбуриятларини иш вақтида бажариши учун вақт бериши. Бунда касаба уюшмаларига оид мажбуриятларни бажариш вақти иш ҳафтаси соатлари сонининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги керак;

касаба уюшмаларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланган мақсадлар учун ва миқдорларда маблағлар ўтказиши;

касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.

Касаба уюшмаларини, уларнинг бирлашмаларини, бўлинмаларини ва бошқа бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилди. Қонуннинг 21-моддасига биноан энди фақат касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, шунингдек юридик шахс бўлган бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилади. Амалдаги Қонунда бу норманинг йўқлиги сабабли барча бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва бошқа бўғиндаги ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтиши шарт эди.

Қонуннинг 28-моддасида касаба уюшмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари мустахкамланган.

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари тегишли касаба уюшмаси ёки касаба уюшмалари бирлашмалари билан келишиб олиниши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунини 2-моддасида касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини олиб боришда ўзига ҳос ҳусусиятлари бўлиши мумкинлиги айтилган, аммо улар қандай ҳусусиятлардан иборатлиги белгиланмаган. Қолаверса у Қонун фақат давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг фаолиятлари устидан жаоматчиликк назоратини олиб боришга қаратилган.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунда жамоатчилик назоратини амалга оширишга алоҳида боб бағишланган бўлиб, унда жамоатчилик назоратининг турлари бирма-бир алоҳида-алоҳида моддаларда ёритилган.

Қонунинг 44-,45-, моддаларида касаба уюшмаларининг инспекцияларини тузишга ҳамда касаба уюшмалари инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, касаба уюшмалари инспекторлари ўз фалиятини амалга ошириш чоғида судларда ва меҳнат низоларини кўриб чиқадиган бошқа органларда ходимларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳўқўқ ва манфатларини ҳимоя қилиш учун ўз ташаббусига кўра ходмларнинг илтимосига биноан вакил сифатида қатнашиш, ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз қоидаларни  ва уларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги, касб касаликларини текширишда иштрок этиш хуқуқига эга.

Print Friendly, PDF & Email