ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бош саҳифа

Азиз ҳамкасблар!

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси Сизларни қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган янги — 2020 йил билан самимий муборакбод этади.

Якунига етиб бораётган 2019 йилни кузатар эканмиз, йил давомида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қиламиз ва келгуси йил учун янги режаларни тузамиз.

Азизлар шу фурсатдан фойдаланиб барчангизга юракдаги эзгу тилакларимизни билдирган ҳолда, Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилаб қоламиз. Гўзал юртимизга кўз тегмасин. Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Янги йилингиз қутлуғ келсин!

Print Friendly, PDF & Email