“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури – 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг учинчи босқичидир.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” бўйича қабул қилинган Давлат дастурини ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, яъни, кексалар, имконияти чекланган шахслар, ногиронларни, хотин-қизлар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг сифатли соғломлаштириш ва дам олдиришини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли давом эттириш, шунингдек Давлат дастурининг бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг йил дастури тасдиқланган. Ушбу дастур бўйича тармоқ тизимидаги ҳар бир корхона ва ташкилотларда молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, иш берувчилар билан келишилган ҳолда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тармоқ тизимидаги “2-Фарғона таъмирлаш-қурилиш-ускуналаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти директори Мирсалимов Фарход Абдурашитович ва корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Каримов Аҳрорбек Собиржон ўгли ташаббуслари билан корхонада 2019 йил 1 ноябрь куни техника ҳавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза килиш бўйича умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида жамиятда узоқ йиллар давомида ёш ишчи-ходимларга ўз ҳунарларини ўргатиб, ўрнак бўлиб ишлаб келаётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар: Бекмуротов Сойибжон Нурматович, Буриев Жалолдин Содикович, Джалилов Абдимуталлиб Розибоевич, Гофуров Режаббой Ёкибович ва Пулатов Холматжон Ганиевичлар 50 ва 60 юбилей ёшлари муносабати билан ташкилот маблағи ҳисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: