Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг жорий йилнинг 19 апрелида тасдиқланган «Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси-давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси»нинг “Хорижий давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаролар, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш борасида жойларда ташкил этиладиган “Меҳнат ярмаркалари”да фаол иштирок этиш” белгиланган. Шу муносабат билан Фарғона шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкиллаштирилган “Меҳнат ярмаркаси”да тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ вакиллари ҳам ўттизга яқин бўш иш ўринлари билан фаол иштирок этдилар.
Унда корхонанинг иш фаолияти ва корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берувчи кўргазма ташкил этилиб, унда меҳнат ярмаркаси ўтказишда корхона касаба уюшмаси ташкилоти томонидан махсус фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқларини акс эттирувчи ва меҳнатга ҳақ тўлаш, унинг меъёрлари тўғрисидаги стендлар, “Меҳнат муҳофазаси – касаба уюшмалари эътиборида” мавзусидаги буклетлар тайёрланиб, ярмарка иштирокчиларига тарқатилди ва тавсиялар берилди. Ўтказилган суҳбатлар натижасида корхона фаолиятига қизиққан ва ишлаш ниятини билдирган ёшлар фаолият билан яқиндан танишиш учун корхонага таклиф этилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: