Пенсионерлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси иш режасига асосан  корхона пенсионерларини ўзида жамлаган “Мадад” жамияти аъзолари ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ўз ўрнида катта ҳаётий тажрибага эга бўлган пенсионерларни корхона ҳаётига жалб қилган ҳолда ёш кадрларни тарбиялашдан иборатдир.

Иштирокчилар ўзаро гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳсга киришдилар. Қизиқарли ва қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада ғолиблар аниқланди.

Натижаларга кўра аёллар ўртасида 1-ўринни М.Ш.Абдуллаева, 2-ўринни  М.Ш.Асанова, 3-ўринни Х.Н.Мирзаева ва 4-ўринни Л.С.Таштаева эгаллаган бўлсалар, эркаклар ўртасида 1-ўринни  А.Т.Таиров, 2-ўринни Х.Мумишев, 3-ўринни С.Брюхов ва 4-ўрин Ю.Панаётопулос  қўлга киритдилар.

Барча ғолиб ва иштирокчиларга диплом ва  эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email