Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2019 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар саройи”да “Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки” мавзусидаги Халқаро семинар ўтказилди.
Семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (МКП) ҳамда хорижий давлатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хотин-қизлар кенгаши аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашилари ҳамда ҳудудий бирлашмаларнинг Хотин-қизлар комиссиялари раислари иштирок этдилар. Семинарда “Дунёда ва минтақада Гендер тенгликни кўтаришда ХКУК/ВЕРС сиёсати” мавзусида Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси эксперти – Года Невераускайте, “Ижтимоий ҳимоя сиёсатининг гендер аспектлари” мавзусида Халқаро меҳнат ташкилотининг ижтимоий масалалари бўйича бош мутахассиси –Жасмина Папа, “Гендер тенгликни татбиқ этишда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг роли” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хотин-қизлар кенгаши раиси, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова ва “Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари” мавзусида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия раиси Дилором Файзиева ва бошқалар маърузалар қилдилар.
Маърузалар юзасидан муҳокамаларда барча иштирокчилар фаол қатнашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Семинар сўнгида барча билдирилган фикрлар асосида тавсиялар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: