Оилалар спортга кенг жалб қилинмоқда

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, меҳнаткашларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Спорт — мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси ўтказилди. Унда ишлаб чиқариш ва цехларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг етти нафари ўз оила аъзолари билан иштирок этдилар.

Спартакиада иштирокчиси бўлган оилалар югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, кўпкураш мусобақалари, арқон тортиш каби шартлар бўйича беллашдилар.

Мусобақа якунлари бўйича 1-ўринни Қудратовлар оиласи, 2-ўринни Ирнаевлар оиласи ва 3-ўринни Эргашовлар оиласи эгалладилар.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email