Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида оммавий югуриш спорт мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда корхонанинг 162 нафар фаол ёш ишчи-ходимлари иштирок этди. Тадбир чинакам байрамона кайфиятда ўтгани алоҳида тахсинга лойиқ. Бундай тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад, корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтиришдан иборатдир.

Бўлиб ўтган оммавий югуриш мусобақасида эркаклар ўртасида Темир йўл цехида фаолият юритаётган Сардор Хошимов тенгсиз деб топилган бўлса, иккинчи ўрин Мочевина ишлаб чиқариш цехи машинисти Саидахрор Анваровга насиб этди. Учинчи ўринни эса АС-72М цехи аппаратчиси Ислом Исахалиев эгаллади.

Аёллар бўйича биринчи ўрин Техник назорат бўлими назоратчиси Дилафруз Нуралиевага насиб этди. Иккинчи ўринга НЎА ва А цехи чилангари Гулзода Худоёрова муносиб топилган бўлса, учинчи ўринни СЭЦ цехи аппаратчиси Одина Раимова эгаллади.

Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг дипломлари топширилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

И.Умаров,

“Farg‘onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитаси

ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси. 

Print Friendly, PDF & Email