2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг йиллик якунларини кўриб чиқиш хамда 2019 йил учун жамоа шартномасига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш мақсадида жорий йил 15 март куни тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятининг жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган конференция ўтказилди.
Конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Акрамова Манзура Боборахимовналар иштирок этди. Йиғилишда жамият раҳбари Солижонов Абдупатто Тўланович, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдувохидов Илхом Раҳимовичнинг жамоа шартномаси асосида бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ходимларни турли сихатгоҳларда имтиёзли дам олганлиги, меҳнат шароити, спорт ва соғломлаштириш ҳамда маданий-маърифий тадбирларни уюштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботлари, жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи комиссиянинг далолатномаси ҳамда 2019 йил учун қўшимча ва ўзгаришлар киритилиши лойиҳаси тингланди.
Шунингдек, корхона ходимлари Аммиак – 3 цехи НЎА ва А чилангари – Чулаков Анатолий Фахрутдинович, Ҳаво ажратиш цехи муҳандис-технологи – Семизорова Оксана Петровна, Мочевина ишлаб чиқариш цехи КАС ускунаси катта устаси – Хайдаров Акмалжон Содиқович, ХМД цехи электр қурилмалари таъмирлаш катта устаси – Искандаров Хуршид Акрамжонович, АС-72М цехи кимёвий таҳлил лаборанти – Мадалиева Санобар Иралиевналарнинг ишчи-ходимлар ижтимоий ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, иш унумдорлигини оширишда кўрик-танловлар ўрни, оммавий ҳамда спорт тадбирлари, маънавий-марифий тадбирлар” каби масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
Йиғилишда, шунингдек, М.Халилова ҳамда М.Акрамовалар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси томонидан қўшни давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари асосида ўзаро тажриба алмашиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтиб, “Farg‘onaazot” АЖда ҳам бир қанча ишлар ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳамкорликда олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланиб, 2019 йил учун жамоа шартномасига киритиш учун қўшимча ва ўзгаришлар лойиҳаси тасдиқланди ҳамда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: