Тармоқ тизимидаги “Сирдарё Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Унда корхонанинг 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси шартларининг 2018 йилда бажарилиши муҳокама этилди.
Йиғилишда корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссиянинг далолатномаси эшитилди.
Маълумотларга кўра, ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида, ойига икки марта тўланмоқда. Шунингдек, ходимларга мукофот пуллари, кам таъминланган ходимларга моддий ёрдам берилган.
Ишчи-ходимларнинг 15 нафар фарзандлари ёзги оромгоҳларда соғломлаштирилган ва ходимлар учун юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилган. Ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича битимга кўра ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан босқичма-босқич ўтказилмоқда.
Шунингдек, Конференцияда кўплаб ютуқлар қаторида ўз ечимини топмай келаяпкан муаммолар ҳам муҳокама қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: