Асосий мақсад – халқаро алоқалар кўламини кенгайтириш

Бош саҳифа

   Тармоқ Республика Кенгаши ўз фаолиятининг илк кунларидан халқаро турдош касаба уюшмалари билан алоқаларни ўрнатиб, улар томонидан  ишчи-ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, касаба уюшма фаолларини ўқитиш, малакасини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш ва бошқа йўналишларда олиб бораётган ишларини ўрганиш, тажриба алмашиш каби ишларни амалга ошириб келмоқда.

  Қисқа вақт мобайнида Россия Федерацияси, Беларус ва Қозоғистон Республикаларининг турдош касаба уюшмалари билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Келишувлар имзоланиб, иккитомонлама делегациялар ташрифлари амалга оширилиб келинмоқда.

               

    Куни кеча, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тожикистон Республикаси мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик Келишуви ижроси юзасидан Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Тожикистон Республикаси кимё, нефть тармоқлари ва маҳаллий саноати касаба уюшмалари Қўмитаси ўртасида ўзаро ҳаракат ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

 Томонлар халқаро, айниқса қўшни давлатлар касаба уюшмалари билан имзоланаётган Меморандумлар нафақат касаба уюшмалари, балки улар орқали корхоналаримиз фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этади, деб ишонч билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email