Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ва корхонанинг маънавий-маърифий ишлар бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” ва “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” асарларини ўрганамиз” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Семинарда Фарғона шаҳар маънавият тарғиботи маркази мутахассиси Шерзодбек Турдибоев, Маънавий–маърифий ишлар бўйича услубчи Д. Турдиева, касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси И. Умаров ва корхонанинг ишчи-ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

 

 Фарғона шаҳар маънавият тарғиботи маркази мутахассиси Шерзодбек Турдибоев Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асарида 2016 йил 1 ноябридан 24 ноябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайловчилари вакиллари билан ўтказилган сайловолди учрашувларида сўзлаган нутқлари ўрин олгани, Президентимиз ҳар бир вилоятга ўзгача таъриф бергани, масалан, Фарғона вилоятига — “Водий гавҳари” шунга ўхшаш бетакрор номлар билан атагани ва уларнинг ҳар бирининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ҳақида тўлиқ маълумот берилганлигини  айтиб ўтди.

Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” асари мазмуни асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ҳақидаги долзарб масалалар ўз аксини топганлиги хусусида сўз юритди. Маъруза давомида ушбу китобларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоялар маърузачи томонидан ҳаётий мисоллар билан оддий ва равон тилда кенг тушунтирилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email