Байрамолди ижтимоий тадбирлар ўтказилди

Бош саҳифа

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилиниб, унинг ижроси юзасидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устиворлигига эришиш, суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Жумладан, “Farg‘ona kimyo zavodi” МЧЖ да ҳам байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида майдонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, байрам шукуҳи акс этган паннолар ва байроқлар билан безаш ишлари амалга оширилди.

Корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти”, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган мавзуларда “Маънавият соатлари” ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида, корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан, нафақадаги ходимлардан 2 нафари ҳамда оғир касалликка чалинган 3 нафар фуқаролар хонадонига ташриф буюрилиб озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email