Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига биноан, 2018 йил 15 август куни Жиззах вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ мажлислар залида Республика Кенгаши мутахассислари томонидан навбатдаги семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда ташкилотнинг туман филиалларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлари, хотин-қизлар, мухандис-техник ходимлари, касаба уюшма ва ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этдилар.
Семинарда Республика Кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев томонидан чиқиш қилиниб, унда мажбурий меҳнат ёки шахснинг эрки-хоҳишига хилоф равишда уни муайян меҳнат вазифаларини бажаришга иқтисодий, хуқуқий ёки бошқа воситалардан ноқонуний фойдаланган ҳолда, муайян жазо қўллаш, ходим учун ноқулай оқибатларни келтириб чиқарадиган қарорлар қабул килиш таҳдиди билан мажбурлаш тақиқланиши, мажбурий меҳнат тушунчаси, унинг моҳияти ва мажбурий меҳнатга жалб этишлик Ўзбекистон қонунчилиги билан тақиқланган бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган мансабдор ва бошқа шахслар қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган жавобгарликка тортилишлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлов, энг кам иш ҳақининг бир баробаридан уч баробаригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлишлиги, бундан ташқари, мажбурий меҳнатга жалб этиш оғир окибатларга сабаб бўлган ҳолларда айбдор шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 148-моддаси 1-қисми ҳамда бошқа тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.
Семинар очиқ мулоқот кўринишида ўтказилиб, иштирокчилар меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари нормалари бўйича саволлар бердилар ҳамда барча саволларга қониқарли жавоблар олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: