Ишчи-ходимлар касаба уюшмалари эътиборида

Бош саҳифа

         Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари томонидан тармоқ тизимидаги  Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Қўнғирот сода заводи” УКда “Меҳнат қонунчилиги муносабатлари ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш” мавзуи доирасида семинар ўтказилди.

        Семинар давомида касаба уюшмаларида олиб борилаётган фаолият, ишчи-ходимлар, жумладан, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда меҳнат қонунчилиги ва жамоа шартномаларининг ўрни, унда “Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бандининг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро конвенциялар ва меҳнат стандартлари, ёшлар билан ишлашда “Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмасининг ўрни” мавзуларида маърузалар қилинди.

            Семинар иштирокчилари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар. Саволларга тегишлича жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email