Жонажон ўлкамизга фасллар келинчаги-Баҳор ҳам кириб келди. Бутун атрофда янгиланиш ва ёшариш, уйғониш ва гўзаллик ҳукмрон. Табиатдаги бу ўзгаришлар одамлар руҳиятида намоён.Табиатни қайта уйғотаётган зумрад баҳорни нозик қалб эгалари бўлмиш аёлларга қиёслаш бежиз эмас. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Шу муносабат билан, «Maxam-Chirchiq» АЖда иш фаолиятларини юритаётган аёллар ўртасида ҳар йилги анъанавий тарзда ўтказиладиган «Баҳор ва Аёл» кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда аёлларимиз ўз маҳорат ва билимларини намоён қилдилар. Қизларимиз қўйилган шартларда нафақат ўз билимлари, маҳоратлари,пазандалиги балки миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишларини кўрсатиб бердилар.
Кўрик-танловда «САиСК» ишлаб чиқариш, Типография,ОТК, Буғ таъминоти,ЦЦРЭ, Сан лаборатория цех ва бўлим қизлари қатнашдилар. Кўрик танлов ғолиби I-ўрин соҳибаси сан.лаборатория бўлимининг лаборанти Артигалиева Арофат деб топилди. II-ўрин ПКО бўлимининг техник-конструктори Ахмедова Набирага насиб этди, буғ таъминоти цехининг машинисти Эшимбетова Қундуз III-ўрин совриндори бўлди. Барча иштирокчилар қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: