«Maxam-Chirchiq» АЖ касаба уюшма қўмитаси қошида 10 йилдирки Ёшлар билан ишлаш комиссияси ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Шу давр ичида комиссия сафига жуда кўп ёшлар аъзо бўлди ва улар корхона ҳаётида фаол иштирок этишмоқда. Ҳозир «Maxam-Chirchiq» АЖда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 1921 кишини ташкил этиб, бу корхона ишчи-ходимларининг 30 фоизи демакдир. Корхонани бемалол ёшлар корхонаси деб атаса бўлади.
Шу муносабат билан, корхонанинг касаба уюшма қўмитаси қошидаги Ёшлар билан ишлаш комиссиясининг 10 йиллик юбилейи тадбири ўтказилди. Тадбирда корхона фаол ёшлари, ёшлар иттифоқи кенгашининг аъзолари ва албатта таклиф килинган корхона Бошқарув раиси Сайдахмедов Х.А., касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуллаев Б.М., корхона бош ҳисобчиси Ташмухамедов У.Г. ва бошқалар иштирок этишди. Тадбирни ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси П.Ш.Гафурбеков очиб берди. Тадбир давомида ижодкор ёшлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди ҳамда раҳбарият ва касаба уюшмаси томонидан фаол ёшларга тантанали равишда эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: