Халқ билан мулоқот.

Бош саҳифа

     Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали усул ва механизмларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

   Жумладан, “Жиззах пластмасса” АЖ мажлислар залида корхона касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда жамият ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти мавзусида Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Рахимов Шуҳрат Хайдарович ҳамда Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Худойбердиев Абдухаким иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

    

   – Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон омилига эътиборни кучайтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш каби олий мақсадлар мужассам. Албатта, инсон манфаатларини таъминлашни меҳнат муносабатларини тартибга солиш масаласисиз ҳал қилиб бўлмайди. Ходимлар учун хавфсиз, ҳимояланган, муносиб меҳнат шароитларини яратишда иш берувчининг ҳамда ишловчининг ҳам мавжуд қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасига кўп нарса боғлиқ, – дейди “Жиззах пластмасса” АЖ раҳбари Э.Тўрақулов.

  Суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email