Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб этилмоқда

Бош саҳифа

  Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси томонидан ўғил болалар ўртасида баскетбол бўйича мусобақа ўтказилди. Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада коллеж ўқувчилари ва маҳаллада истиқомат қилувчи иш билан банд бўлмаган  уюшмаган ёшлари иштирок этдилар.

  Мусобақани ўтказишдан мақсад, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланишларига шароит яратиб беришдан иборатдир.

     Дўстона кайфиятда ўтказилган мусобақада ғолиб гуруҳларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email