Президент фармони билан таништириш давом этмоқда

Бош саҳифа

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар халқ фаровонлигига қаратилган бўлиб, жумладан, ёшларга кўрсатилаётган эътибор, кексалар учун яратилган шароитлар, ходимларга имтиёзли имкониятлар — буларнинг бари адолат тамойиллари қарор топишига хизмат қилмоқда.

    Тармоқ тизимидаги “Самарқандкимё” акциядорлик жамиятида жамоа шартномаларини тузиш, уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоялаш, дам олиш ва меҳнат йиллик таътиллари мавзуларини ўз ичига олган амалий семинар-тренинг ўтказилди.

    Унда “Самарқандкимё” АЖ маъмурияти, касаба уюшма қўмиталари вакиллари   ҳамда касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.

    Семинар-тренинг иштирокчилари эътибори жамоа шартномалари орқали олиб борилаётган ишларга қаратилди. Шунингдек, тренингда 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланиши, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

    Мавзулар юзасидан бўлиб ўтган муҳокамалар жараёнида “Самарқандкимё” АЖ касаба уюшма қўмитасининг раиси Бахриддин Юсупов, Кимё  ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари, касаба уюшма аъзолари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

    Дарҳақиқат, ҳар қандай ғоя, агар у аввало халқ манфаати йўлида хизмат қилиб, инсонларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамласа, янгидан-янги муваффақиятларга йўл очишини ҳаётнинг ўзи босқичма-босқич тасдиқламоқда. Ишончимиз комилки, амалга оширилаётган ислоҳотлар ходимларимизнинг иш самарадорлигини ошириб, юртдошларимизни эзгу мақсадлар йўлида янада жипслаштиришга хизмат қилмоқда.

    Семинар-тренинг сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email