Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Шу муносабат билан жойларда ушбу фармоннинг мазмун-моҳияти, афв этишнинг амнистия актидан фарқли жиҳатларини тушунтириш юзасидан йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.
Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё технология институтида ушбу мавзуда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари билан йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти А. Хасанбаев ва меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси К. Ниғматуллаевлар иштирок этдилар.
А.Ж.Хасанбаев йиғилганларга Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Ўз навбатида ушбу фармон мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асоси – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби умуминсоний принципларни амалга оширишдан иборат эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси К. Ниғматуллаев меҳнат муҳофазаси йўналишида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари, уларга яратиб берилаётган имтиёзлар, кимёвий моддалар билан ишлашда талаб қилинадиган хавфсизлик чоралари бўйича тушунтиришлар берди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: