Янги йил шодиёналари

Бош саҳифа

Юртимизда Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

“Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам Янги йил байрами дастурини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди.

Янги йил байрами дастури корхонанинг катта мажлислар залида кўтаринки руҳда ўтказилди. Байрам давомида корхонада кўп йиллардан буён ишлаётган ва ишлаб кетган меҳнат фахрийлари билан корхона ёшлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан корхонанинг барча ходимларига байрам совғалари топширилди.

Тадбир давомида корхона ходимлари учун Қорақалпоғистон Республикасининг таниқли санъаткорлари ижросида концерт ҳамда корхона ёшлари томонидан ташкиллаштирилган саҳна дастурлари намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email