Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2016 йил 30 декабрда 5 –сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фавқулодда вазиятларда газдан қутқариш асосий чора-тадбирлари”га асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ва бошқа вазирлик идораларнинг қутқарув хизматлари ўртасидаги мусобақанинг Республика босқичини ўтказиш режалаштирилди. Вазирлик ва идораларнинг қутқарув хизматлари томонидан қутқарув ишларини бажариш учун юқори ва сифатли даражада тайёргарлик кўриш ҳамда қутқарув ишларини бажариш технологияси дастурига асосан тажриба алмашиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 1050-қутқарув хизматларининг вакиллари таклиф этилди. Мусобақа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманинниг Чорбоғ-Чимён ҳудудида 3 босқичда ўтказилди. Жумладан, Кимёвий ва радиациявий объектларда, биноларда қидирув-қутқарув ишлари ва махсус жисмоний машғулотлардан иборатдир.
Қутқарув хизматлари гуруҳларга бўлиниб жабрланганлар, жароҳатланганлар, халок бўлганларни қидириш, деблокировка қилиш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва махсус тез ёрдам машиналари ёрдамида эвакуация қилиш каби асосий шартлар билан беллашдилар.
Беллашув натижаларига кўра «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги корхоналарнинг қутқарув хизматлари вакилларидан таркиб топган гуруҳ ғолиб бўлди. Ғолибларга «Ўзкимёсаноат» АЖ буйруғига асосан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.