Мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган қоида ва меъёрларни тан олиш, уларни миллий қонунчиликка жорий қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Охирги йиллар мобайнида республикамизда ХМТ Конвенцияларига оғишмай риоя этишга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилди, қонун ҳужжатларига сезиларли ўзгартишлар киритилди.
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари томонидан тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ корхонасида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшма фаоллари иштирокида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.
Республика Кенгаши ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси ва бош юрисконсульти Халқаро меҳнат ташкилоти, унинг миссияси ва бугунги кунда дунё хамжамиятидаги ўрни ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот бердилар.
Ушбу семинарда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган Конвенциялари моҳияти ва афзалликлари иштирокчилар билан бирга муҳокама қилинди.
Мазкур мавзуни мустаҳкамлаш, чуқурроқ ўрганиш мақсадида амалий машғулот ва маърузалар сўнггида дискуссия ташкил қилинди.