“Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Бош саҳифа

Андижон вилояти хокимлиги қарори билан 2017 йил Андижон вилоятида “Захириддин Мухаммад Бобур йили” деб эълон қилиниши муносабати билан “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида 2017 йил 14 февраль куни «Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги”ни кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда этаётган ёшларга З.М.Бобур хаёти ва ижод йўли бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, Захириддин Мухаммад Бобур хаёти ва ижоди, амалга оширилган ишлари, дунё ҳамжамиятини маданияти-маънавиятини ривожлантиришига қўшган хиссаси ҳамда олиб борган ижод йўли юзасидан фикрлар билдирилди.

Тадбир давомида корхонада меҳнат қилаётган ёшлар томонидан ғазаллар, рубойи ва туюқлардан парчалар тингланди.

Тадбир сўнгида барча ёшлар жамият ҳудудида барпо этилган З.М.Бобур хайкалига гул қўйиш маросими ўтказилди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan