ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ “ЁШ МУТАХАССИСЛАР” IV РЕСПУБЛИКА ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

Айни кунларда “Бўстон санаторийси” МЧЖ да “Ёш мутахассислар” IV республика Форуми юқори савияда ўтказилди. Форумда ёш мутахассислар ўз фаолиятларига оид кўргазмаларини намойиш этдилар. “Ёшларга оид давлат стесати” ролиги намойиш этилди. Форумни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.Нарбаева очиб, “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Касаба уюшмаларининг урни” мавзусида маъруза ўқиди.

Унда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган “Фарғонаазот” АЖ Аммияк 3-цехи оператори Қодиров Содиқжон Ўктамович ўз инновацион ғоя ва ишланмаларини илгари суриб иштирок этди.

Ёш мутахассислар секцияларга бўлиниб, фаолиятларини давом эттирдилар. Секцияларда “Ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига киришининг долзарб масалалари”, “Ёш мутахассисларни ижтимоий – иқтисодий қўллаб – қувватлашнинг долзарб масалалари”, “Ёш мутахассислар бўш вақтини мазмунли ташкил этишнинг долзарб масалалари”, “Ёш мутахассислар хизмат даражаси кўтарилишининг (карьера) долзарб масалалари” Ёш мутахассисларнинг ишланма ва инновацион ғоялари тақдимоти ва секциялардаги ишларнинг натижалари бўйича модераторларларнинг тақдимотлари ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan