МИНИ-ФУТБОЛ СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ЯКУНИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасидаги мини-футбол бўйича спорт мусобақалари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, “Ўзкимсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш ва оилалар фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида мини-футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Республика миқёсида 3 босқичда ташкил этилган мазкур спорт мусобақасининг Республика тармоқ босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақадан кўзланган мақсад ишчи ходимлар ўртасида жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, футболга қизиқишини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Она Ватанга муҳаббат ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишдир.

Мусобақанинг биринчи босқичида 20 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган 200 нафарга яқин ишчи ходимлар иштирок этдилар. 4 та ҳудудий босқичларда (Фарғона шаҳрида (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида), Навоий шаҳрида (Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида), Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида), Тошкент вилояти (Чирчиқ шаҳри)да (Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида) ғолиб деб топилган спорт жамоалари якуний республика босқичига йўлланма олдилар.

Куни кеча Чирчиқ шаҳридаги “Максам-Чирчиқ” АЖ спорт клубида II-босқич ғолиблари ўртасида мазкур мусобақанинг якуний республика босқичида “Фарғонаазот” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” УК, “Максам-Чирчиқ” АЖ, Сурхондарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ жамоалари ўртасида беллашувлар ўтказилди.

Қизиқарли ўтган мусобақада Сурхондарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ спорт жамоаси учинчи ўринни, “Фарғонаазот” АЖ спорт жамоаси иккинчи ўринни,“Максам-Чирчиқ” АЖ спорт жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan