ТАРМОҚ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Бош саҳифа

Тошкент шаҳрида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда, аввало, Кенгашнинг 2016 йил I ярим йиллигидаги фаолият якунлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан Республика Кенгаши раиси М.Халилова маъруза қилди.

Унда, Республика Кенгаши томонидан 2016 йил бошида белгилаб олинган устувор йўналишлар ижроси доирасида касаба уюшмалари тизимида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Мажлисда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятидаги камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилди ва бу борада касаба уюшма қўмита раисларининг ҳисоботлари тингланиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда Кенгаш аъзолари таркибига айрим аъзоларнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан тегишли ўзгартишлар киритилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 8 та масала киритилди ва уларнинг ҳар бири батафсил муҳокама этилди.

Йиғилишда, аввало, “Самарқандкимё” АЖ ва “Андижон биокимё заводи” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти кўриб чиқилди. Бунда, мазкур касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий кўриб чиқилди.

Йиғилиш кун тартибига асосан “Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, жорий йилги болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan