ХОТИРА ВА КАДРЛАШ КУНИ

Бош саҳифа

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жахон уруши дахшатларининг гувохи бўлган кишилар тобора камайиб бормокда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир.

Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги «Навоийазот» АЖда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан касаба уюшма қўмитаси, ёшлар комиссияси билан биргаликда барча цех ва ишлаб чиқаришларда ишловчи ёшлар таклиф этилиб иккинчи жаҳон уруши, афгон уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Шунингдек, корхонаннинг «Ширин» маданият саройида иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилиб байрам дастурхони ҳамда маданият саройи бадиий жамоалари чиқишлари ташкиллаштирилди.

Касаба уюшма қўмитаси, ёшлар комиссияси, «Камолот» ЁИҲ, корхона хотин-қизлар қўмитаси, тиббий-санитария қисми врачлари, вилоят «Соғлом авлод» фонди вакиллари билан 5 нафар иккинчи жаҳон уруш катнашчилари хонадонларига ташлиф буюрилди ва озиқ-овқат тўпламлари, моддий ёрдам, дори-дармонлар етказилди.

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларига республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan