Буюк алломалар ижоди-миллий маънавий хазинамиз

Бош саҳифа Корхона янгиликлари

“Дехконобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида Дехқонобод туман ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ҳасанова, маънавият-тарғибот бўлими раҳбари О.Нормуродов, агро-бизнес ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси И.Тангиров, “Тангри ором” жоме масжиди имом хатиби Х.Хонимов, ҳамда, корхона ходимлари иштирокида Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан “Буюк алломалар ижоди-миллий маънавий хазинамиз” мавзусида бадиий кеча ўтказилди.
Ташкил этилган тадбирни кириш сўзи билан очган корхона директори – Халк депутатлари Қашкадарё вилоят кенгаши депутати Х.А.Шерматов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
– бугун улуғ шоир, мутаффакир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан йиғилганмиз, 14 февраль куни эса, Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни республикамизда кенг нишонланади. Миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, адабиётимизни ривожлантириш, навқирон авлодни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар этиб камолга етказиш, Президентимиз раҳномолигида маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бош мақсадидир. Бугун ер юзидаги баъзи мамлакатларда рўй бераётган мудҳиш воқеаларни кузатиб, улар билимсизлик ва маънавий қашшоқлик ортидан келиб чиқаётганини, эгалланган бор илм ҳам эзгуликка йўналтирилмасдан ёвузлик йўлига сарф этилаётганлиги, қалбларни оғринтиради. Навоий бобоммиз бежизга ёшларни илм ўрганишга, унга амал қилишга, эзгу мақсадлар йўлида фойдаланишга чорламаганлигини фаҳмлайсиз. Бугунги кунда юртимизда Алишер Навоийнинг асарларини тўла ўқимаган, тафаккур қудрати нечоғлик учқур бўлганини тасаввур эта олмаган, унинг қалб гавҳаридан таралган сўзлар жилосидаги маъно-моҳиятни англаб етмаган бўлса ҳам етти ёшдан етмиш ёшгача – ҳаммага унинг муборак номи таниш. Қанчалаб кўча, университет, институт, шаҳар, театр боғ ва хиёбон… ҳазрат Навоий номи билан аталади.
Бобур асарларини ўқиган кишида Ватанга муҳаббат ҳисси тобора ошиб боради.
Дехқонобод туман ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ҳасанова:
– Юртбошимиз таъбири билан айтганда: “Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир”. Буюк алломаларимиз қаламига мансуб асарларда маърифат, маънавият, инсонни улуғлаш каби ғоялар илгари сурилади. Алишер Навоий қаламга олган эзгу қарашларнинг бардовомлиги мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган жорий йилда халқимиз фаровонлигини янада ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларни қўллаб-қувватлаш, ота-онани эъзозлаш, ёшларга янада кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш сингари ибратли ишларда ўз ифодасини топмоқда. Бугунги кунда бир қатор халқаро институтларнинг баҳосига кўра, аёлларга қулай шароитлар яратиш ва оналикни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон жаҳоннинг 125 та давлати орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мамлакатимиз болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи 10 та мамлакат қаторига киритилган.
Аёл зотини эъзозлашда Ўзбекистон собитқадам. Мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоиздан зиёдини ташкил этадиган хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, аёл зотини эъзозлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда муносиб ўрин олиши борасида қабул қилинган қонунлар, Президентимизнинг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, “Аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган ва тасдиқлайдиган халқ сифатида обрў-эътибор қозонади”.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan