Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари авлодлар учун муқаддас хотира ва одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда. Бугунги тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттириш — тинчликни буюк неъмат деб биладиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.
Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касабалари уюшмаси Республика Кенгаши раиси Н.А.Алимджанова ташаббуслари билан касаба уюшмаси ходимлари хамда Яшнобод тумани Иттифок, Олмас махаллалари, Чилонзор тумани Октепа раислари иштирокида ёрдамга мухтож кекса-кариялари ва фахрийлар холидан хабар олинди. Кексаларимизни хонадонларига ташриф буюрилиб улар билан чин дилдан сухбатлашилганда утмиш хотиралари билан сухбат янада кизикарли булди. Уларнинг оила аъзолари томонидан миннатдорчилик билдирилди.
Гарчи айтганларидек, келажакни ёркин тасаввур килмок учун утмишга бок! Карияларимизни эъзозлаб, кадр-кимматларини ошириш бу бизнинг бурчимиздир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: