САМАРҚАНД ШАҲРИГА САЁҲАТ!

Бош саҳифа

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш мақсадида тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда корхонанинг 48 нафар  ишчи ходимлари  учун  Республикамизнинг тарихий шаҳри бўлмиш Самарқанд   бўйлаб ҳам зиёрат, ҳам саёҳат ташкил этилди.

Қадимий Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи  мерос объектлари, қадимий  ёдгорликларни яна бир бор кўриш имкониятига эга бўлдилар.

“Буюк ипак йўли”нинг юраги бўлмиш Самарқанд шаҳрининг Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Тиллақори, Шердор мадрасалари, Гўри-Амир, Шоҳи-Зинда, Бибихоним мақбараларига саёҳат қилиб, Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор, замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарихнинг нафасини ҳис қилиб, маънавий озуқа олиб қайтишди.

Print Friendly, PDF & Email