Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов кампаниясини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида жойлашган бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жамоа шартномалари ва ҳисобот-сайлов умумий йиғилиш ва конференциялари ўтказилмоқда.
Унда аввало, жамоа шартномасидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалаларини ўз ичига олган масалалар таҳлил этилмоқда.
Куни кеча тармоқ тизимидаги “Биринчи резинатехника заводи” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда “Биринчи резинатехника заводи” масъулияти чекланган жамияти бош директори Ғуломжон Ибрагимов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Жасурбек Абдалиевлар йил давомида ижтимоий шериклик асосида ишчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.
Корхонада меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги хуқуқлари иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида мустаҳкам ҳимояга айланган. Хусусан, жамоа шартномасида ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Ўтказилган конференцияда ишчи-ходимлар томонидан тушаётган талаб ва таклифларга корхона рахбари ва касаба уюшмаси раисидан ташқари мазкур йиғилишларда қатнашаётган Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳам ушбу савол жавобларда иштирок этди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Жасурбек Абдалиевнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб баҳоланиб, кўпчилик овоз билан беш йилга ўз лавозимига яна қайта сайланди.
Конференция давомида касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчи ижтимоий шериклигидаги келгусида амалга оширилиши керак бўлган муҳим, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: