Ёзнинг гашти ўзгача!

Бош саҳифа

   Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги барча болалар соғломлаштириш оромгохларида ишчи ва ходимларнинг фарзандлари тетик, соғлом бўлишлари ҳамда мароқли ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар, соғлигини тиклаш учун қатор қулайликлар яратилган.

 Хусусан, тармоқ тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ тасарруфидаги “Чимён” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болажонларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказиш учун барча шароит яратилган. Оромгоҳда режага кўра ёз мавсумида 7-13 ёшли бир минг саккиз юздан зиёд ўғил-қиз дам олади.

   Болаларнинг таътилни мазмунли ўтказиши учун тадбирлар режаси асосида иш тутилмоқда. Танловлар ва спорт мусобақалари ҳамда ушбу тадбирларга бағишланган ёпилиш маросимлари барча болажонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

                                                            

  Болажонларнинг кайфиятларини кўтариш мақсадида оромгоҳда 2-мавсумнинг охирги куни бўлишига қарамай, «Оромгоҳда туғилган кун» тадбири ўтказилиб, болажонларга концерт программаси ташкил этилди.

                                           

    «Чимён» болалар соғломлаштириш оромгоҳида  2-мавсумнинг ёпилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Мавсум давомида тадбирларда фаол иштирок этган оромгоҳда дам олувчи болажонлар диплом ва ширинликлар билан тақдирландилар.

                                       

 

Print Friendly, PDF & Email