ИШЧИ-ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

«Кимёгарлар куни» касб байрами муносабати билан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХКда ишчи-ходимлар ўртасида бир қатор спорт мусобақалари ҳамда танловлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 13-14-май кунлари жамоат ташкилотлари ҳамда корхона касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда навбатдаги спорт танловларидан бири бўлган мини футбол мусобақаси кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Унда барча ишлаб чиқариш цехлари ҳамда бўлимлардан жамоалар иштирок этишди.


Яшил  майдонда тўп сурган жамоалар аъзолари муросасиз ўйинга киришишди.

Яримфинал ҳамда финал мусобақалари натижаларига кўра, 1-ўринни Маъмурият жамоаси, 2-ўринни Резина қоришмалари тайёрлаш ва ишлаб чиқариш цехи жамоаси, 3-ўринни эса Автомобил шиналари ишлаб чиқариш цехи жамоаси эгаллашди.
Ғолиб жамоалар «Кимёгарлар куни» касб байрами тадбирида тақдирланадилар.

Print Friendly, PDF & Email