«Навоийазот» АЖда 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши ҳамда 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди. Унда делегатларнинг 143 нафари, корхона бош мутахассислари, бўлим, бошқарма, ишлаб чиқариш ва цехлар раҳбарлари иштирок этишди.
Корхона бошқаруви раиси Одил Темиров, раиснинг иқтисод ва касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Файзиевалар жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича маъруза қилдилар.
Конференцияда бошқарув раиси ўринбосари ва касаба уюшма қўмитаси раисининг 2022 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳисоботлари, делегатлар фикр ва маърузалари тингланиб, шартнома бажарилишига қониқарли баҳо берилди ва бу бўйича тузилган далолатнома тасдиқланди ҳамда янги муддатга тузилган жамоа шартномаси мақулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: